Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 70 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Нурсух маҳалласида ҳам ифторлик дастурхони ёзилди

×

 2023-04-08 22:24:40    91

PDF yuklash
Chop etish


Халқимиз қонига сингиб кетган саховат, меҳру мурувват, бағрикенглик каби эзгу қадриятларимиз муқаддас Рамазон ойи кунларида ўзининг яққол ифодасини топмоқда.

Қутлуғ кунларда Ўзбекистон туманидаги барча маҳаллаларда рўзадорлар учун ифторликлар ташкил этилиб, хайр-эҳсон ишлари амалга оширилмоқда.

Бугун туманнинг “Нурсух” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси учун ҳам ифторлик ташкил этилиб, унда туман сектор раҳбарлари иштирок этди.

Тадбирда 200 нафарга яқин рўзадорлар, меҳнат фахрийлари, эҳтиёжманд оилалар вакиллари, ёшу кексалар дастурхон атрофида жам бўлди. Тўкин дастурхон атрофида Муборак Рамазон ойида инсонийлик туйғулари бўлмиш меҳр-муҳаббат, саховат ва оқибат ҳақида сўз юритилди. Фазилатли ой шукуҳи, давлатимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳотларнинг энг чекка ҳудудлардаги амалий натижаси ҳаётий мисоллар билан қайд этилди.

Нуронийлар юртимиз тинчлиги ва осойишталиги учун шукроналик билдириб, ҳалқимизга фаровонлик, элимизга омонлик, хонадонларга барака сўраб дуога қўл очди.