Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 48 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Эътибордан масрур кўнгиллар: Ўзбекистон туманилик 6 нафар эҳтиёжманд оилалар вакиллари ҳукумат кўмагида Умра зиёратини адо этди

×

 2023-04-04 13:17:06    116

PDF yuklash
Chop etish


Президентимизнинг Бухоро вилоятига ташрифи чоғида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров юртимиздаги кам таъминланган оилалар вакилларини давлатимизнинг бевосита кўмагида Умра зиёратига юборишда амалий ёрдам беришларини сўраган эди. Президент бу илтимосни қўллаб-қувватлаши самарасида кўплаб юртдошимиз Умра зиёратида бўлиб қайтмоқда. 

Муқаддас зиёратга боришни ният қилиб, имконини тополмай турган кўплаб эҳтиёжманд юртдошларимизнинг орзуси руёбга чиқди. Ўзбекистон туманидан ҳам 6 нафар ҳамюртимизга бу бахт насиб этди.

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев туман бош имом-хатиби Адҳамжон Юлдашев, маҳалла фаоллари ва бошқа масъуллар ҳамроҳлигида ана шу зиёратчилардан бири, Туюл маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Морияхон Мўминова ҳожи онани йўқлади.

– Маҳалла масъулларидан кутилмаганда бундай хушхабарни эшитиб, очиғи шошиб қолдим, севинч ва кучли ҳаяжондан йиғлаб юбордим. Чунки энг олий орзуларимдан бири улуғ зиёратни адо этиш бўлсада, бунга шароит ва тайёргарлигим етмас эди, - дейди 66 ёшли ҳожи она. - Минг шукр, Аллоҳим шу кунларга етказди. Давлатимиз раҳбарининг кўмаги билан Кабатуллоҳни тавоф қилдик. Ватанимиз тинчлиги абадий бўлишини, эл-юртим омонлигини сўраб дуо қилдим. Бизларга шундай кунларни ато этган Яратганга ҳамдлар айтдик.