Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Давлат кўмагида 2 минг 500 метр ички йўллари равон бўлган қатағонликлар эзгу ташаббусни давом эттиришди
2023-04-04 09:56:27 129
Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида куни кеча Ўзбекистон тумани Қатағон маҳалласидаги 2 минг 500 метр ички йўллар созланиб, асфальтлаштирилди.
Кўп йиллардан буён таъмирталаб ҳолатдаги ўз кўчалари давлат кўмаги билан ана шундай равон ва кўркам кўриниш олганидан руҳланган қатағонлик бир гуруҳ саховатпеша кишилар эзгу ташаббусни давом эттиришди. Ҳомийлик йўли билан маҳаллада яна 2 минг 400 кв метр ички йўлларга асфальт ётқизилди.
Албатта, юртга дахлдорлик ҳисси ҳамюртларимизни фидойиликка, жонкуярликка ундайди. Бу эса мана шундай хайрли амаллар намунасида ҳам намоён бўлади.