Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 71 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Меҳр-саховат ойида хайрли амаллар бардавом

×

 2023-04-03 23:44:52    81

PDF yuklash
Chop etish


Муборак Рамазон ойида элимизнинг асрлар оша сайқаллашиб келаётган меҳр-оқибат, саховат ва инсонпарварлик каби хислатлари яққол намоён бўлади.

Фазилатли ойнинг фарахбаш кунларида Ўзбекистон туманининг барча масканларида ижтимоий кўмакка муҳтожларга мурувват кўрсатишдек хайрли амаллар кенг қулоч ёйган. 

Барча маҳаллаларда ташкилланаётган ифторлик тадбирлари ва йўқловларда ёши улуғ кексалар, имконияти чекланган ва эҳтиёжманд оилалар вакилларига мурувват кўрсатилиб, кўнгилларга шодлик улашилмоқда.

Бугун туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ана шундай оилалардан бири каримободлик Мунаввархон она Қаюмова ҳолидан хабар олиб, 67 ёшли онахоннинг хонадонида ифторлик қилди. 

Узоқ йиллар умумий овқатланиш идорасида ҳалол меҳнат қилиб, нафақага чиққан муштипар онахоннинг турмуш ўртоғи тақдир тақозоси билан бундан 10 йиллар аввал вафот этади. Тўрт қизнинг онаси, улардан уч нафарини ёлғиз ўзи турмушга узатади.  

Тақдир синовларига мардонавор бардош бериб, сабр-тоқат ва шукроналик руҳи билан яшаб келаётган онахон бугун қўни-қўшни, маҳалла жамоатчилигининг мунтазам илиқ эътибори ҳамда инсон қадрини улуғлашга йўғрилган ислоҳотларнинг ана шундай намуналаридан беҳад мамнун. 

Маҳалла фаоллари, қўни-қўшнилар билан бир дастурхон атрофида оилага фаровонлик, бахту-иқбол ва хотиржамлик тиланди. 

Эзгу фазилатлар ойида туманнинг ҳар бир гўшасида шу каби хайрли амаллар бардавом.