Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Қудашда 77 дона янги темир-бетон таянчлари ва трансформатор пункти ўрнатилди, тармоқ тортиш ишлари эса давом этмоқда
2023-04-03 21:44:26 120
Ўзбекистон туманидаги қишлоқ ва маҳаллалар инфратузилмаси билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, ижтимоий соҳа ва бошқа инфратузилма объектларини яхшилашга қаратилган манзилли тадбирлар ҳудудларда жадал давом этмоқда.
Бу борада, давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланган амалий тадбирлар натижасида кўп йиллик мавжуд муаммолар ҳал этилиб, маҳалла ва гўшалар кўркам қиёфа ҳам касб этмоқда.
Хусусан, айни қарор ижроси доирасида “Қудаш” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам аҳоли хонадонларида электр таъминотини яхшилаш, тизимдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
Жумладан, маҳалладаги 7 та кўчага 77 дона янги темир-бетон таянчлари ҳамда қуввати 160 кВА бўлган бир дона янги трансформатор пункти ўрнатилди.
Умумий қиймати 412 миллион сўм дея белгиланган мазкур лойиҳа доирасида туман энергетиклари томонидан айни кунларда ҳудудда 2 минг 100 метрдан зиёд замонавий турдаги СИП кабеллари-янги ҳаво тармоқлари тортилмоқда. Мазкур ишлар натижасида маҳалладаги 120 га яқин аҳоли хонадонларида электр таъминоти яхшиланади.