Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 59 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Дўстлик маҳалласидаги 4 минг 100 метрдан зиёд ички йўллар равон бўлди

×

 2023-04-03 21:39:53    120

PDF yuklash
Chop etish


Ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш орқали аҳолига қулайлик яратиш мақсадида Ўзбекистон туманидаги “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинида 4130 метр ички йўллар таъмирланиб, асфальт ётқизилди. 

Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилган мазкур амалий тадбир натижасида ҳам айни маҳалладаги ёзда чанг-тўзон, қишда эса лой бўладиган кўчалар равон ва соз ҳолга келди.

Пудратчи ташкилот “Қўқон йўл таъмир” МЧЖ йўлсозлари томонидан амалга оширилган асфальтлаштириш ишлари маҳалланинг янгича қиёфа касб этишига, шунингдек аҳолига қулайлик яратилиб, кўп йиллик муаммоларнинг ҳал этилишига сабаб бўлди.