Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 52 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Дала маданиятига эътибор қаратилмаса деҳқончиликда барака бўлмайди

×

 2023-03-30 21:21:47    134

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги дала майдонларида айни кунларда чигит экиш ишлари авжида. Ҳам ўз иқтисодий манфаати, ҳам юрт дастурхони тўкинлигини ўйлайдиган миришкор деҳқон борки бугун ўз даласида муҳим агротехник тадбирлар билан банд. 

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ана шу қизғин жараёнларни тўғри, сифатли ва ўз муддатида ташкил этилишини назорат қилиш мақсадида фермер хўжаликлари дала майдонларида бўлиб, белгиланган вазифалар ижроси билан танишиб бормоқда. 

Бугун ҳам туман раҳбари “Нурсух Ғафур Ғулом” ММТП ҳудудидаги фермер хўжаликларида ташкилланган агротехник юмушларнинг боришини кўздан кечирди. Чигит экилиши, ғалла парвариши ва дала маданиятига амал қилиниши туман ҳокимининг асосий диққат эътиборида бўлди.

Минг афсуски, деҳқончилик учун тиғиз, айни чоғда, ўта масъулиятли даврларда баъзи фермер хўжаликлари томонидан камчиликларга йўл қўйилаётганлиги аниқланмоқда. Хусусан, “Холиқберди Фаёзбек” фермер хўжалиги майдонларида бўлган туман раҳбари бу ерда дала маданиятини йўлга қўйишда етарлича иш ташкил этилмаганлиги, тут кўчатларини экишда сусткашлик қилинганлиги ва бир қатор белгиланган агротехник тадбирлар амалга оширилмаганлигини кескин танқид қилди. Таъкидланганидек, хўжаликда рисоладагидек иш ташкил қилиниб, мўл ҳосил олинса, аввало фермернинг ўзи манфаатдор бўлиши, қолаверса эл-юрт дастурхонининг тўкин бўлиши яна бир бор уқтириб ўтилди. 

Хўжалик раҳбари ҳамда соҳанинг тегишли мутасаддиларига аниқланган камчиликларни тез муддатларда бартараф этиш юзасидан аниқ ва қатъий топшириқлар берилди. Шунингдек, бириктирилган вакиллар, ММТП раҳбари ва агрономларга айни хўжаликда аниқланган хато ва камчиликлардан етарлича хулоса чиқариш, бошқа фермер хўжаликларда ана шундай сусткашликларни олдини олиш, барча майдонларда намунали иш ташкил этиш бўйича зарурий вазифалар топширилди.