Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Конституция - келажагимиз кафолати
2023-03-30 09:22:57 143
Ўзбекистон туманидаги ҳар бир маҳалла ва масканларда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар муҳокамасига бағишланган тарғибот тадбирлари давом этмоқда.
“Конституция – келажагимиз кафолати” мавзусидаги ана шундай тадбир “Тинчлик” маҳалласида ҳам ўтказилди. Унда маҳалла фаоллари ва 29-мактаб жамоаси иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққан маърузачи-тарғиботчилар томонидан “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳасининг мазмун-моҳияти ҳақида кенг маълумот берилди.
Маҳалладаги учрашувда юрт равнақи, порлоқ келажагини таъминлашга хизмат қилувчи янгиланган конституция лойиҳасини қабул қилиш бўйича ўтказиладиган референдумда ҳар бир юртдошимиз фаол иштирок этиши муҳим эканлиги таъкидланди.