Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Янгиланаётган Конституция – бизнинг келажагимиз
2023-03-27 09:57:19 151
Ўзбекистон туманида мавжуд маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият юритаётган хотин-қизлар фаолларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида"ги конституциявий қонун мазмун-моҳияти ва референдумда фуқароларнинг иштирок этиш тартиблари, унинг аҳамияти юзасидан ўқув семинари ташкил этилди.
Семинарда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлудахон Ходжаева ҳамда туман юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти Ғайратжон Санаев сўз олиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида йиғилганларга батафсил маълумот бердилар.
Тадбир қатнашчилари, хотин-қизлар фаоллари янгиланаётган Конституция ҳамда референдум юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.