Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 58 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Йўллар обод-кўнгиллар шод: “Қатағон” маҳалласининг ҳам 2 минг 500 метр ички йўллари созланди

×

 2023-03-24 18:05:15    148

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги қишлоқ ва маҳаллалар инфратузилмаси билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, ижтимоий соҳа ва бошқа инфратузилма объектларини яхшилашга қаратилган манзилли тадбирлар қизғин давом этмоқда. 

Бу борада, давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланган амалий тадбирлар натижасида маҳалла ва масканлар кўркам қиёфа касб этмоқда.  

Хусусан, айни қарор асосида 2700 нафарга яқин аҳоли истиқомат қиладиган “Қатағон” маҳалласининг 2 минг 500 метр ички йўлларига асфальт ётқизилиб, равон ва соз ҳолатга келтирилди.

“Маҳалламиздаги йўл инфратузилмаси билан боғлиқ кўп йиллик муаммоларимиз ариганидан, мушкулларимиз осон, узоғимиз яқин бўлганидан ҳудуд аҳлининг ёшу-қариси бирдек хурсанд. Кўчаларни бундай текис ва равон бўлганидан руҳланган маҳалламизнинг бир гуруҳ фаоллари қўшимча ташаббусга киришди. Президентимиз қарори асосида режадаги тўлиқ якунланган вазифалардан ташқари, яна 400 метрга яқин ички йўлларни ўзаро ҳашар ва бирдамлик йўли билан асфальтлашга бел боғлашди, ташаббускорлар”, дейди маҳалла раиси Музаффаржон Ходжаев.  

Бу каби ободлик ва бунёдкорлик ишлари туманнинг яна кўплаб ҳудудларида жадаллик билан давом этмоқда.