Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 212 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Ташаббусли бюджет” - муаммоларнинг оқилона ечими: Ўзбекистон туманидаги яна бир мактаб Наврўз байрами арафасида янгича қиёфага эга бўлди

×

 2023-03-19 11:21:53    85

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги Қирқкетмон маҳалласи аҳолиси ҳам янгиланиш ва яшариш айёмини қўшалоқ шодиёналар билан нишонламоқда.

Aйниқса, ҳудудда жойлашган 16-умумтаълим мактаби ўқувчи ва мураббийларининг қувончи чексиз. Боиси 1978 йилда барпо этилган мактабнинг бино-иншоотларида ташаббусли бюджет лойиҳаси доирасида қатор таъмирлаш-ободонлаштириш ишлари бажарилиб, маскан янгича кўриниш ва шароитларга эга бўлди. 

Лойиҳа жараёнининг 2022 йил иккинчи мавсумида ғолибликни қўлга киритган ташаббус асосида маскандаги ўқув биноларининг мавжуд эски эшик ва ромлари тўлиқ янгисига алиштирилиб, бинолар ташқи фасади кўркам қиёфага келтирилди. Шунингдек ўқувчиларга қулайлик яратиш мақсадида қўшимча 2 та синф хонаси ҳам ташкил этилиб, яна кўплаб ободлик ишлари бажарилди. Бунинг учун давлат бюджети маблағларидан 980 миллион сўм сарфланди. 

Янада кўркам қиёфа касб этган таълим муассасасида бугун Наврўз айёми ўзгача шукуҳ билан нишонланди. 

Маҳалла аҳли ва ўқувчи ёшларнинг қувончига шерик бўлиш мақсадида билим даргоҳига ташриф буюрган туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ва туман ички ишлари бўлими бошлиғи Бахтиёржон Нажмиддинов бу ерда яратилган янгича шароит ва қулайликлар билан танишди.

Ўқувчи ёшлар, мактаб жамоаси, фахрий устозлар ва маҳалла аҳлини қўшалоқ шодиёна билан самимий муборакбод этган туман раҳбари Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган ана шундай ислоҳот ва имкониятлар, халқ таълими тизимини ривожлантириш, соҳадаги кўп йиллик муаммоларни ҳал этишда ҳам асосий омил бўлаётганини таъкидлади.

Хайрли ишда ташаббускор бўлганларнинг барчасига миннатдорчилик билдирилди. Мактаб ўқувчиларининг замонавий билим ва кўникмаларни чуқур ўзлаштириб, юқори малакали мутахассис ва комил инсон бўлиб етишларига ниятлар қилинди.