Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида капитал таъмирдан чиқарилган кўп тармоқли марказий болалар поликлиника биноси Наврўз байрами арафасида фойдаланишга топширилди
2023-03-16 23:54:14 147
Янгиланиш ва яшариш айёми – Наврўз умумхалқ байрамини Ўзбекистон тумани аҳолиси шоду хуррамликда кутиб олмоқда. Боиси байрам муносабати билан туманда бир қатор янги объектлар фойдаланишга топширилмоқда.
Шулардан бири Яйпан шаҳрида жойлашган кўп тармоқли марказий болалар поликлиникаси. Давлатимиз раҳбарининг ўтган 2022 йилнинг 12-13 май кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида белгиланган вазифалар ижроси доирасида қайта реконструкция қилиниб, кўркам қиёфа ва қулай шароитларга эга бўлган болалар поликлиникаси биносининг байрам арафасида фойдаланишга топширилиши туман аҳлига муносиб туҳфа бўлди.
Тадбирда Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Авазбек Ўринбоев, туман сектор раҳбарлари ва бошқалар кейинги йилларда мамлакатимиз тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар инсон қадрини улуғлашга йўналтирилгани билан аҳамиятли бўлаётганини таъкидлади. Янгидан барпо этилаётган ва мукаммал қайта таъмирланаётган тиббиёт муассасаларининг замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланаётгани аҳолига тезкор, сифатли хизмат кўрсатишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Бундан 48 йил муқаддам қурилган тиббиёт муассасаси ўтган йилларда 590 қатновга мўлжалланган поликлиника сифатида аҳолига хизмат кўрсатган. Таъкидланганидек, таъмирталаб бўлиб қолган бино давлатимиз раҳбарининг ўтган 2022 йилда вилоятимизга ташрифи давомида берилган топшириқлар ижроси доирасида 3 миллиард 610 миллион сўм маблағ эвазига тўлиқ қайта реконструкция қилиниб, тиббиёт ходимлари ва мижозлар учун барча шароит яратилди.
Шунингдек, ўтган 2022 йилдаги Ташаббусли бюджет лойиҳасининг 1-мавсумида айни тиббиёт муассасасини моддий техник базасини яхшилаш юзасидан илгари сурилган таклиф ғолиб бўлиб, маскан 480 миллион сўмлик мебел жиҳозлари билан таъминланди.
Муассасада илк бор 10 ўринли кундузги бўлим ҳам ташкил этилди. Унда 5 нафар хотин қиз, 5 нафар эркак даволаниш имкониятига эга бўлишади.
Тубдан янгиланган тиббиёт масканида жами 54 нафар малакали шифокор, шулардан 18 нафари оилавий шифокорлар, 148 нафар ўрта ва 13 нафар кичик тиббиёт ходими Яйпан шаҳар маҳаллалари, Шакаробод, Бўстон, Туюл, Намуна ва Ободқишлоқ маҳаллаларида яшайдиган 54 минг 400 нафарга яқин кишига ҳамда туман бўйича 18 ёшгача бўлган 72 минг 700 нафарга яқин болаларга тиббий хизмат кўрсатади.
Тантанали маросим якунида тадбир иштирокчилари тиббиёт муассасасида яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.