Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Янгиҳаёт” маҳалла ўрамидаги 2 та қишлоқда 2 та қудуқ қазилиб, обиҳаёт чиқарилмоқда
2023-03-14 21:52:19 166
Ўзбекистон тумани “Янгиҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Янгиҳаёт ва Жаманжар қишлоқлари ичимлик сув таъминоти оғир ҳолатдаги қишлоқлардан ҳисобланади.
Ҳудуд аҳлини кўпдан буён қийнаб келаётган ушбу муаммони айни кунларда бартараф этишга киришилди.
Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрдаги "2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 408-сонли қарори асосида ҳар икки қишлоқ аҳлини “обиҳаёт” билан таъминлаш тадбирлари амалга оширилмоқда.
Пудратчи ташкилот вакиллари томонидан Жаманжарда ичимлик суви қудуғи қазиб улгурилган бўлса, айни жараён Янгиҳаёт қишлоғида давом этмоқда.
Эзгу лойиҳа доирасида қишлоқ кўчалари бўйлаб янги тармоқлар тортиш ва сув минораларини ўрнатиш ҳам кўзда тутилган.