Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг янги мавсуми кўтаринкилик билан бошланди
2023-03-03 21:12:43 153
Ўзбекистон туманида “Яшил макон” умуммилий лойиҳасининг баҳорги мавсумига старт берилди. Шу муносабат билан Боғи Эрам ҳамда Қулибек маҳалла фуқаролар йиғинига туташ ҳудуддаги Конизар мавзесидаги майдонда тадбир ташкил этилди. Хайрли лойиҳада туман сектор раҳбарлари, нуронийлар, маҳалла фаоллари, ҳудуддаги корхона ва ташкилотлар ходимлари, фаол ёшлар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбирда сўз олган туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев баҳорнинг илк кунларида туманнинг барча маҳалла ва гўшалари, масканларда дарахт экиш ишлари олиб борилаётгани ҳақида маълум қилиб, ҳозир сайёрамизда атроф-муҳит муҳофазаси ва экологияга бўлган муносабат энг долзарб масалалардан бирига айланганлигини таъкидлади. Бу борада амалга оширилиши керак бўлган кўплаб вазифалар орасида кўкаламзорлаштириш ва дарахт экиш, мавжудларини авайлаб-асраш алоҳида ўрин тутиши қайд этилди.
Маълумотларга кўра, жорий йилнинг баҳор мавсумида туманда 565 минг дона манзарали, мевали ва бошқа турдаги дарахт ҳамда бута кўчатлари, терак қаламчаларини экиш бўйича манзилли дастур ишлаб чиқилган. Бунда тумандаги 15 дан зиёд маҳалла ва масканларда 15 гектар майдонни ташкил этувчи “Яшил боғ”лар ташкил этиш ҳам кўзда тутилган.
Бугунги акция доирасида ҳам иштирокчилар томонидан Конизардаги йўл четларига эзгу ниятлар билан 300 тупдан зиёд манзарали дарахт ва тут кўчатлари ўтқазилди.
Туман ҳудудларида кўчат экиш ишлари кўтаринкилик билан давом этмоқда.