Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 40 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Зулфия ижоди тараннум этилди

×

 2023-03-01 23:42:42    144

PDF yuklash
Chop etish


Баҳорнинг илк куни таниқли жамоат арбоби, садоқат ва вафо куйчиси, Ўзбекистон халқ шоираси Зулфияхоним таваллуд топган кун – мамлакатимиз бўйлаб нишонланиши анъанага айланган.

Беназир аёл, таниқли ва иқтидорли ўзбек шоираси Зулфия Исроилова таваллудининг 108 йиллиги Ўзбекистон туманида ҳам кенг нишонланмоқда. 

Сана муносабати билан Яйпандаги 23-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби залида “Муҳаббат ва садоқат тимсоли” мавзусидаги маданий-маърифий тадбир, адабий-мусиқий кеча бўлиб ўтди. Унда тумандаги давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ёшлар, ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар ва шеърият ихлосмандлари иштирок этди.  

Туман ҳокимлиги, маънавият ва маърифат маркази туман бўлими ҳамда халқ таълими бўлими ҳамкорлигида ташкилланган тадбирда сўзга чиққанлар баҳор, муҳаббат ва садоқат куйчиси Зулфияхоним ҳаёти ва ижоди тўғрисида фикр-мулоҳазалар билдирди.

Адабий-мусиқий кечада тумандаги 46-умумтаълим мактаби истеъдодли ўқувчилари томонидан саҳна кўринишлари, дилбар рақслар ижро этилди. Шоира қаламига мансуб шеърлар ўқилди.

Тадбирнинг фаол иштирокчиларига ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.