Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Қозиқузот қишлоғида яшовчи аҳоли муаммоларини ўрганиш юзасидан хатлов жараёни олдидан сайёр қабул ҳам ташкил этилди
2023-02-24 23:10:27 127
Бугун Хотамтой маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Қозиқузот қишлоғида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев томонидан навбатдаги сайёр фуқаролар қабули ўтказилди. Қабулда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлудахон Ходжаева, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Улуғбек Фозиловлар ҳам қатнашдилар.
Сайёр қабулда қозиқузотликлар билан биргаликда туманнинг бошқа ҳудудларидан ташриф буюрган фуқароларнинг мурожаатлари туман ҳокими ўринбосарлари, тумандаги ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирокида кўриб чиқилди.
Қабулда иштирок этган ҳар бир фуқароларнинг турли масалаларга оид ўттизга яқин мурожаатлари ижроси юзасидан аниқ чора-тадбирлар, муддат ва масъуллар бириктирилди.
Шу куни масъуллардан иборат ишчи гуруҳлар томонидан 195 та хонадондан иборат қишлоқда яшовчи аҳоли вакилларининг мавжуд муаммо ва мурожаатларини ҳал этишга қаратилган “хонадонбай” ўрганишлари ишларига киришилди.