Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 45 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўтовда ишлаб чиқаришни йўлга қўйган аёл

×

 2023-02-23 08:24:28    145

PDF yuklash
Chop etish


Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида жойлашган «Янги ҳаёт» МФЙ ҳудудидаги Жаманжар маҳалласида ўзига хос усулда ишлаётган тадбиркорлик корхонаси бор. Гап шундаки, ушбу маҳаллада яшовчи тадбиркор Муҳаббат Ғофурова ўз фаолиятини қирғиз халқининг миллий рамзи бўлган ўтовда олиб боради.

Маҳалла гузари ёнида бир сафда тизилган қирғиз миллий ўтовлари эътиборингизни тортади. Яна ҳам эътиборлиси, ўтовлар шунчаки ўзбек ва қирғиз халқининг ўзаро дўстлиги рамзигина эмас, бугунги кунда уларда маҳалланинг қўли гул чеварлари томонидан ноёб санъат асарлари яратилмоқда.

Муҳаббат Ғофурова раҳбарлигида салкам олти йилдан буён фаолият кўрсатиб келаётган «Марҳаматхон устоз-шогирд» корхонасида қўй ва эчки жунидан ип йигириш ва ранг бериш орқали гилам, шолча, ётоқхона чойшаблари тайёрлаш йўлга қўйилган. Ҳозирда корхонада 70 нафардан зиёд хотин-қизлар касаначилик асосида ишга жалб этилган.

— Касаначилик орқали хотин-қизлар бандлигини таъминлаш жуда ҳам қулай ва самаралидир, — дейди М. Ғофурова. — Айни жараёнда Ўзбекистон туманида ҳам хотин-қизлар тадбиркорлик маркази филиали ташкил этилган бўлиб, 12 та йўналишда талаб юқори бўлган касб-ҳунарга ўқитиш ишлари олиб борилмоқда. Бизнинг касаначиларимиз ҳам ана шу марказда қисқа муддатли ўқув курсларида билим ва амалий тажрибага эга бўлишган.

Эзгу ташаббусга ҳисса қўшиш мақсадида туман марказидан олис ҳудудда жойлашган Жаманжар маҳалласида ишсиз хотин-қизларни корхонамизга жалб этганмиз. Ҳозирда оиласига яқин жойда ишли бўлган опа-сингилларимиз рўзғор юмушлари ва фарзанд тарбиясидан ажрамаган ҳолда ойига ўртача 2-2,5 миллион сўмгача даромад топяпти.

Айтгандай, Муҳаббат опа гиламчилар сулоласининг тўртинчи авлоди саналади. Айни пайтда корхонанинг сифатли ва экологик жиҳатдан тоза гилам маҳсулотлари қўшни Қирғизистонга, Туркияга экспорт қилинмоқда.

Тадбиркор яқин истиқболда корхонасини Фарғона вилоятининг туристик маршрутлари рўйхатига киритиш орқали маҳаллий ва хорижлик сайёҳларни жалб этиш, қўлда тўқиладиган санъат асарлари бўйича маҳорат дарслари ўтказиб боришни ҳам режалаштирган.

Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».