Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Янги Ўзбекистон ва инсон ҳуқуқлари
2023-02-21 14:56:41 325
Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш, ҳимоя қилиш ва уларга риоя қилиш масалалари давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегияси доирасида шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқларни таъминлаш борасида мақсадли чоралар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, инсон ҳуқуқлари соҳасида таълимни такомиллаштириш юзасидан муҳим қадамлар қўйилмоқда.
2020-2024 йилларда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон таълим дастурининг тўртинчи босқичи амалга оширилмоқда. Ушбу босқич ёшларни тенглик, инсон ҳуқуқларига амал қилиш ва камситмаслик руҳида тарбиялаш ҳамда инклюзив, тинч ва осойишта жамиятни яратишга имкон берувчи таълим беришга қаратилгандир.
Инсон ҳуқуқлари маданиятини шакллантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши томонидан 2019 йил 15 июлда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим ва тарбия тўғрисидаги декларацияси қоидаларини амалга ошириш бўйича Миллий ҳаракатлар дастури ва унинг ижроси юзасидан «йўл харитаси» қабул қилинди.
Давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлик даражасини ошириш ва баҳолаш тартиби ўрнатилди. Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ ҳузурида давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари ходимлари учун инсон ҳуқуқларига риоя этиш ва уни ҳимоя қилиш соҳасида кадрлар малакасини ошириш бўйича ўқув курслари ташкил қилинди.
Инсон ҳуқуқлари соҳасида олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш, шунингдек, ушбу йўналишда фундаментал тадқиқотларни ривожлантириш мақсадида «Инсон ҳуқуқлари» (юридик фанлар, социология фанлари) ихтисослиги бўйича олий таълимдан кейинги таълим институти ташкил қилинди.
Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари, таълим муассасаларини аҳоли ўртасида умуминсоний қадриятлар, инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва унга риоя қилиш тамойилларини оммалаштириш, шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқий ахборотдан фойдаланишини таъминлаш жараёнига кенг жалб этиш зарурати юзага келди.
Олий таълим муассасаларида, академик лицей ва техникумларда инсон ҳуқуқлари, аёллар ҳуқуқлари ва бола ҳуқуқларига оид ўқув курслари ва дарсликлар жорий этилганлик ҳолати ҳамда мазкур мавзуларнинг ўқитилиш сифатини ўрганиш мақсадида мониторинг ўтказилди. Мониторинг натижалари шуни кўрсатмоқдаки, олий таълим муассасаларида «Инсон ҳуқуқларини ўрганиш» махсус ўқув курсини ўқитиш тўлиқ йўлга қўйилмаганлиги, молиялаштириш масаласи ҳал қилинмаганлиги сабабли фанлар мутахассис бўлмаган ўқитувчилар томонидан ўқитилмоқда.
Жамиятда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига ҳурмат ҳиссининг шаклланиши, халқаро ташкилотлар тавсияларининг бажарилиши учун суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда бошқа давлат органлари ходимларининг инсон ҳуқуқлари бўйича малакасини ошириш ишларини тизимли йўлга қўйишни тақозо этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 февралдаги ПҚ-46-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастури” бу борадаги вазифаларни бажаришда дастурамал вазифасини бажаради.
Миркомил Мирмақсудов,
Ўзбекистон туманлараро иқтисодий суди раиси