Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 193 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Жаҳолатга қарши маърифат билан курашайлик

×

 2023-02-16 21:01:44    88

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги маҳалла ва масканлар, таълим муассасаларида "Жаҳолатга қарши маърифат" деб ном олган маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари мунтазам ўтказиб борилмоқда.

Туман ҳокимлиги, дин ишлари бўйича қўмитанинг туман бўлими ҳамда маънавият ва маърифат маркази каби ҳамкор муассасалар ташаббуси билан ташкилланган навбатдаги ана шундай тадбир бугун тумандаги 20-умумтаълим мактабида бўлиб ўтди.

Маърузачилар томонидан Ислом дини тинчлик дини эканлиги, тинчлик-осойишталик улуғ неъмат эканлиги ҳақида, интернет ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш маданияти, мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш, жаҳолатга қарши фақат маърифат билан курашиш мумкинлиги ҳақида ёшларга ибратли мисоллар билан тушунчалар берилди.

Мазкур тадбирларни ўтказишдан мақсад, ёшлар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик руҳида тарбиялаш, она Ватанга муҳаббат ва юртга садоқат туйғуларини мустаҳкамлашдан иборатдир.