Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 35 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Аҳоли мурожаатлари асосида Жаманжар қишлоғининг 2 километрдан зиёд ички йўлларига шағал тўшалди

×

 2023-02-16 20:57:43    138

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва инфратузилмасини яхшилаш, бу орқали аҳолининг турмуш даражасини ошириш, фуқароларнинг мурожаат ва муаммолари ечимини топиш мақсадида туман ҳокимлиги ҳамда сектор ишчи гуруҳлари томонидан жойларда “хонадонбай” ўрганишлар давом этмоқда. 

“Янги ҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Жаманжар қишлоғида ташкилланган ана шундай ўрганишлар давомида аҳоли вакиллари томонидан билдирилган ҳамда ишчи гуруҳлар томонидан аниқланган турли йўналишлардаги 40 дан зиёд мурожаат ва масалалар ижрога қаратилиб, уларнинг аксариятини қисқа муддатларда ижобий ҳал этишга эришилди.

Шунингдек, қишлоқ аҳлининг ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш, хусусан ички кўчаларни таъмирлашга доир мурожаатларига асосан 2 километрдан зиёд ички хўжалик йўлларига шағал ётқизилди.

Жаманжарда 4 та кўча мавжуд бўлиб, 229 та хонадонда 1680 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади.

Маълумот ўрнида, ўтган йилги “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида маҳалла фуқаролар йиғинининг “Боғбон”, “Зиёлилар”, “Истиқлол” ва “Гузар” кўчалари 2300 метр асфальтланиб, декабр ойида эса манзилли дастур асосида “Дўстлик” ва “Ўрикзор” кўчаларининг ички йўллари ҳам 1 километр масофада шағалланган эди.

Яқин кунларда эса, давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида маҳаллада яна бир йирик лойиҳа-ичимлик суви таъминотини яхшилашга қаратилган тадбир амалга оширилиши кўзда тутилган. Бунда, Янгиҳаёт ва Жаманжар қишлоқлари бўйлаб 7 километрга яқин тармоқ тортилиб, янги сув иншоотлари барпо этилиши белгиланган.