Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 16 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Туюлликларнинг мурожаатлари асосида маҳалладаги ичимлик суви муаммоси ҳал этилмоқда

×

 2023-02-13 23:01:02    157

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги маҳаллалар, хусусан чекка ҳудудларни ҳам ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, фуқароларнинг мурожаат ва муаммолари ечимини топиш мақсадида туман ҳокими бошчилигидаги ишчи гуруҳлар томонидан жойларда “хонадонбай” ўрганишлар олиб борилмоқда. 

Ана шундай ўрганишлар ўтган ҳафтада “Туюл” маҳалласида ташкилланиб, унда маҳалла аҳлини қийнаб келаётган бир қатор муаммолар ечими бўйича амалий чора-тадбирлар белгиланди ва кўплаб мурожаатлар ҳал этилишига эришилди.


Хусусан, аҳоли мурожаатлари асосида туман ҳокимлиги ташаббуси билан айни кунларда ҳудуддаги кўп йиллик муаммо-ичимлик суви таъминотини яхшилашга қаратилган амалий тадбирлар бошлаб юборилган. 

Маҳалланинг “Ёшлик кўчаси” бўйлаб 1300 метр масофада тоза ичимлик суви тармоғи тортилмоқда. Янги тармоқ ҳудуддаги мавжуд сув иншоотига уланади ва натижада маҳалладаги 100 дан зиёд хонадонга тоза ичимлик сув кириб боради. 

“Бундан 31 йил аввал шу маҳаллага уй-жой солиб, оилам билан кўчиб чиққанмиз. Айнан бизнинг кўчада тармоқ тортилмаган эди, шунинг учун кўп йиллар ичимлик сувини деярли бир чақирим олисдан ташиб ичдик. Мана, мурожаатимизга кўра хайрли ташаббус амалга ошиб, мушкулимиз ариди. Бундан ёшу-қари бирдек мамнунмиз”, дейди маҳаллада истиқомат қилувчи Абдусаид Йигиталиев.