Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 65 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ташаббус натижаси: бир маҳалланинг 9 та кўчаси асфальтланди

×

 2023-02-07 19:40:47    144

PDF yuklash
Chop etish


Ўтган икки йилдан буён юртимизда “Ташаббусли бюджет” доирасида ажратилаётган маблағлар ҳудудларда яшовчи аҳолининг йиллар давомида йиғилиб қолган энг долзарб муаммоларига ечим бўлмоқда.

Ўзбекистон туманида ҳам айни лойиҳа асосида олиб борилаётган ишлар ҳудудлар ижтимоий ва иқтисодий ҳолатини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Тумандаги “Сулаймон” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси мазкур лойиҳанинг ўтган 2022 йилнинг кузида ташкилланган 2-мавсумида фаол иштирок этиб, ўз ташаббусларининг ғолиблар қаторидан ўрин олишига эришган эди. Бу эса маҳалладаги баъзи ички йўлларнинг таъмирга муҳтожлиги, ёзда чанг, қишда лой бўлишидек маҳалла аҳолисини узоқ йиллардан бери қийнаб келаётган муаммога ечим бўлди. 

Лойиҳа доирасида ҳудудда бошланган асфальтлаштириш ишлари ўтган бир неча ҳафталардаги совуқ об-ҳаво шароити туфайли вақтинчага тўхтаб қолган бўлса, кунлар илиши билан куни-кеча режадаги ишлар ўз ниҳоясига етказилди. 

Маҳалладаги 9 та кўчанинг 3,5 чақиримлик ички йўллари асфальтланиб, ҳудуд янада обод ва кўркам масканга айланди.