Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Қўрғонча маҳалласида амалга оширилаётган 2,2 миллиард сўмлик лойиҳа натижасида 570 дан зиёд аҳоли хонадонлари томорқасини суғоришдаги муаммо ечилади

×

 2023-02-04 10:54:23    148

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги Қўрғонча маҳалласи аҳлини деҳқончилик ва зироатчиликка уста дея таъриф беришади. Таъкидланишича, қишлоқда етиштирилган сарҳил полиз маҳсулотлари ва сабзавотлар яхшигина донг таратганлиги боис, уларни қўшни давлатлар бозорларида ҳам харидори мўл бўлган.  

Кейинчалик эса, аҳоли томорқаларини суғоришда юзага келган муаммолар ана шу зироатчиликни ҳам барқарор ривожланишини сусайишига омил бўлган.   

Мазкур муаммони бартараф этиш, қишлоқда яна томорқачиликни кенг ривожлантириш мақсадида айни кунларда маҳалла ўрамида эзгу лойиҳа амалга оширилмоқда. 

Аҳоли вакилларининг таклифларидан келиб чиқиб, давлатимиз раҳбарининг “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 408-сонли қарори асосида қишлоқдаги аҳоли хонадонлари томорқасини Катта Фарғона каналидан суғориш учун алоҳида тармоқ тортилмоқда. 

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун ушбу хайрли ташаббуснинг амалга ошириш жараёнлари билан танишди.

Қиймати 2 миллиард 236 миллион сўмни ташкил этувчи ушбу лойиҳа доирасида айни кунларда Катта Фарғона каналидан маҳаллагача 2160 метр масофада тармоқ тортилмоқда. Каналдан сув олиш учун алоҳида сув иншоати қурилиб, сув насоси ва трансформатор пункти ҳам ўрнатилиши белгиланган. Маҳалланинг мақбул дея танлаб олинган жойида эса сув тақсимлаш маскани ташкил этилади. Сув ўтказиш қобилияти 35 м3/секундни ташкил этувчи ушбу тармоқни қурилиш ишлари “Бешариқ махсус сув пудрат” МЧЖ усталари томонидан амалга оширилмоқда. Қурилиш ишларининг тўлиқ якунига етказиш муддати шу йилнинг март ойи якунига қадар этиб белгиланган.

“Давлатимиз раҳбарининг мазкур қарори қишлоғимиздаги 30 йиллик муаммога ечим бўлди. Маҳалла аҳли хайрли ташаббусдан жуда мамнун, нуронийларимиз эса дуода. Насиб, лойиҳа тўлиқ якунига етгач, 570 дан ортиқ аҳоли хонадонлари вакиллари ўз томорқаларини бехато суғориб, экин-тикин ишларини бамайлихотир қила олади. Навбатида эса, аҳолимиз етиштирадиган сабзавот ва полиз экинларини айни маҳаллани ўзида бир жойда сотадиган махсус маскан-ярмарка ташкил этиш ниятимиз бор”, дейди маҳалла раиси Хабибулло Маматқулов.