Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 190 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Туманнинг олис ҳудудларида арзонлаштирилган кўчма савдо дўконлари ташкил этилмоқда

×

 2023-02-02 11:06:03    94

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманининг олис ҳудудларидан бири - "Намуна" маҳалла фуқаролар йиғини Комилчўли қишлоғида нархи арзонлаштирилган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўчма савдо расталари ташкил этилди. 

Туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти туман бўлими билан ҳамкорликда ташкилланган мазкур кўчма дўконларда аҳолига 27 турдаги маҳсулотлар таклиф қилиняпти.

Ушбу ташаббус орқали олис манзилларда яшовчи аҳоли вакилларига бир қатор қулайликлар яратиш билан биргаликда, нархларнинг асоссиз равишда оширилишини олдини олиш мақсад қилинган. 

Таъкидланишича, қишлоқ аҳолисининг узоғини яқин қилувчи бундай кўчма дўконларни туманнинг бошқа олис ҳудудларида ҳам ташкиллаш кўзда тутилган.