Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Сифатли тиббий хизмат аҳоли саломатлиги гарови
2023-01-31 19:51:45 146
Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун Қоратепа маҳалласида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тадбирларининг бориши юзасидан ўрганишлари давомида ҳудуддаги 71-оилавий поликлиника фаолияти билан ҳам танишди.
1986 йилда қишлоқ врачлик пункти сифатида мослаштирилган мазкур муассаса сўнгги бор ўтган 2022 йилда 100 миллион сўмдан зиёд маблағ эвазига жорий таъмирланган.
Унинг қуввати 75 қатновга мўлжалланган бўлиб, ҳудуддаги 6 та маҳаллада яшовчи 32 минг нафар аҳолига хизмат кўрсатиб келмоқда. Ёрдамчи бўлимлардан стамотология, ультратовуш диагностикаси, хирургия, аёллар маслаҳатхонаси, лаборатория фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, шу йўналишларда тор доирадаги мутахассислар ҳудуд аҳлига хизмат кўрсатмоқда. Тибиёт масканида 6 ўринли кундузги шифохона ташкил этилган.
Туман раҳбари муассасада шароит ва белгиланган мезонлар асосидаги фаолият билан танишар экан, шифокорлар билан суҳбатларда поликлиникага келганларга сифатли хизмат кўрсатиш, ҳудуддаги аҳолини патронаж қилиш жараёнларига катта эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади.
Шунингдек, тиббиёт масканини кенгайтириш, аҳолига янада қулайлик яратиш чораларини белгилаш юзасидан зарурий лойиҳа ва таклифларни ишлаб чиқиш ҳақида соҳа масъулларига кўрсатмалар берилди.