Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 29 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманидаги мактабларда ўқувчиларни касб ва хорижий тилларга ўргатиш самарадорлиги оширилади

×

 2023-01-26 21:14:23    157

PDF yuklash
Chop etish


Жорий йилнинг 20 январь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида мактабларда хорижий тиллар ва касб ўргатиш тизимини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтган эди. Унда эндиликда туман ва маҳаллаларнинг хусусиятидан келиб чиқиб, ўқувчиларга мактабнинг ўзида 64 хил ишчи касблар ўргатилиши қайд этиб ўтилди.

Ушбу ташаббусни Ўзбекистон туманидаги умумтаълим мактабларида кенг ва сифатли тадбиқ этиш мақсадида муайян чора-тадбирлар белгиланиб, амалий ишларга киришилди. 

Хусусан, бугун туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Бахтиёржон Нажмиддинов ва соҳа масъуллари ҳамроҳлигида 49, 69 ва 45-умумтаълим мактабларида бўлиб, таълим масканларида даромадли ва ишчи касб-ҳунарлар марказини ишга тушириш чоралари муҳокама қилинди. Мактабларда касб-ҳунар устахоналари ташкил этиш, уларни жиҳозлаш ҳамда зарур ашёлар билан таъминлаш чоралари кўриб чиқилиши билан бирга, хорижий тилларни ўқитиш сифатини ошириш бўйича ҳам аниқ вазифалар белгиланди.

Шу куни туман ҳокимлиги мажлислар залида сектор раҳбарлари, умумтаълим мактаблари директорлари ва дахлдор мутасаддилар иштирокида учрашув ҳам бўлиб ўтиб, унда айни масала муҳокама этилди. 

Учрашувда тумандаги маҳаллалар "ўсиш нуқталари", ихтисослашувидан келиб чиқиб, дастлабки босқичда танлаб олинган 34 та билим масканларининг ўзида ўқувчиларни турли касбларга ўргатиш ташкилий тадбирлари батафсил кўриб чиқилди. Шунингдек, навбатида тумандаги қолган барча мактабларда ҳам ана шу ташаббус ҳаётга тадбиқ этилиши таъкидлаб ўтилди. Белгиланган барча ташкилий масалаларни ўз муддатида ва сифатли ижрога қаратиш юзасидан масъулларга аниқ кўрсатмалар берилди.

a