Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Беруний маҳалласида ҳам ош дамланиб, аҳолига тарқатилди
2023-01-25 15:17:38 135
Азалдан бир майизни қирқ бўлиб еган халқимизнинг меҳр-оқибати, миллатнинг аҳил ва жипслиги айни кунларда юртимизда давом этаётган совуқ кунларда яна бир бор намоён бўлмоқда.
Ота-боболаримиздан мерос удум-кекса ва беморларга, ижтимоий кўмакка муҳтожларга мурувват кўрсатишдек хайрли амаллар шу кунларда Ўзбекистон тумани маҳалла ва масканларида ҳам кенг қулоч ёйган.
"Беруний" маҳалла фуқаролар йиғини фаолларининг ташаббуси билан ҳам ош дамланиб, эл-халққа, кекса ва эҳтиёжманд оилаларга тарқатилди.
Туман маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Махмудахон Камолова иштирок этган тадбирда кўпни кўрган оқсоқоллар қўлни дуога очиб, юртга омонлик, халққа фаровонлик тиладилар. Маҳалла ёшлари эса эҳсон ошларини ўз эгаларига етказилишида яқиндан кўмакчи бўлишди.
Туманнинг барча маҳаллаларида шу каби хайрия тадбирлари давом этмоқда.