Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 24 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

"Ташаббусли бюджет" натижасида инфратузилмаси билан боғлиқ кўплаб муаммолари ҳал этилган мактабнинг иситиш тизими ҳам яхшиланмоқда

×

 2023-01-12 15:51:30    91

PDF yuklash
Chop etish


“Ташаббусли бюджет” лойиҳаси асосида Ўзбекистон тумани Нурсух маҳалласида жойлашган 2-умумтаълим мактаби инфратузилмасини яхшилашга қаратилган тадбирлар амалга оширилаётганлиги ҳақида аввал хабар берган эдик. 

Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев мазкур таълим даргоҳида бўлиб, айни йўналишда бажарилаётган ишлар билан танишди. 

Лойиҳа доирасида ажратилган қарийб 1 миллиард сўм маблағ эвазига шу кунгача мактаб инфратузилмаси билан боғлиқ бир неча йиллик муаммоларни бартараф этишга эришилди ва масканда қурилиш-таъмирлаш ишлари давом этмоқда. Хусусан, муассасадаги маънан эскирган жами 70 та эшик ҳамда 140 та деразалар янги ва замонавийсига алиштирилди. Биноларга 35 та қўшимча ёруғлик тушувчи кичик ромлар ўрнатилди.  

Бошланғич синф ўқувчилари таҳсил оладиган ўқув биносининг электр узаткич кабеллари янгиланиб, барча биноларга 470 дан зиёд замонавий тежамкор ёритгичлар ўрнатилди. 

6 та синф хонаси ҳамда 1-асосий ўқув биноси ички йўлагининг пол қисмлари тўлиқ янгиланиб, маъмурий бино ва 5 та ўқув биноларининг кириш қисмига янги соябонлар ташкил этилди. Яна бир бинонинг шифти эса сифатли ва замонавийсига алиштирилди. 

Мактабдаги волейбол майдончаси ва югуриш йўлаклари таъмирланиб, 480 кв. метрдан зиёд цемент-қоплама ётқизилган бўлса, баскетбол майдонининг 720 кв.метр қисмига шағал тўшалиб, асфальтлаштиришга шай ҳолатга келтирилди.  

Шунингдек, мавжуд гулзорлар атрофини тартибга келтириб, бетон тўсиқлар билан ўраш, бинолар том қисмларидаги эскирган тарновларни ҳамда мактаб дарвозасини янгисига алиштириб, билим даргоҳини янаям кўркам қиёфага келтириш борасида қатор бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. 

Айни кунларда эса халқ таълими тизимини ривожлантиришга йўналтирилган маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан мактабнинг иситиш тизимини қишки мавсумда барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида ҳам қатор амалий тадбирлар ҳам олиб борилмоқда. Спорт зали ва кутубхонага янги иситиш тармоқлари ҳамда қозонхоналар ўрнатиш ишлари жадал суръатларда давом этмоқда.

Туман раҳбари мутасаддиларга таълим масканида белгиланган барча қурилиш-таъмирлаш ва бунёдкорлик ишларини ўз муддатида ва сифатли якунига етказиш, ажратилган маблағлардан оқилона фойдаланиб, ўқувчи ҳамда устозлар учун қулай шарт-шароитларни яратиш бўйича зарурий тавсияларини бериб ўтди.