Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Катта Тагоб маҳалласидаги 48-давлат мактабгача таълим ташкилотини капитал реконструкция қилиш ишларига киришилди
2023-01-11 21:26:35 140
Ўзбекистон туманидаги Катта Тагоб маҳалласида жойлашган 48-давлат мактабгача таълим ташкилоти 1939 йилда қурилган собиқ мактаб биноси ўрнида жойлашган. Сўнгги вақтларда ушбу муассасадаги 3 та гуруҳда 75 нафар болалар тарбияланаётган эди.
Айни кунларда муассасанинг ушбу эски биноларини бузиб, қайтадан капитал реконструкция қилиш ишларига киришилди.
Туман ҳокимлиги ташаббуси билан маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларининг якуни билан 120 ўринли янги ва кўркам маскан бунёд этилиши кўзда тутилган.
Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун ушбу манзилда бўлиб, бошланган хайрли тадбирнинг бориши ва истиқболли лойиҳаси билан яқиндан танишди.
Соҳа мутасаддилари билан лойиҳанинг сифат ва самарадорлиги муҳокама қилиниб, масъулларга ишни ташкил этишда қурилиш меъёрий қоидаларига жиддий эътибор қаратиш ва жамоатчилик назоратини сусайтирмаслик лозимлиги юзасидан аниқ кўрсатмалар берилди.
Маълумот ўрнида қайд этиб ўтиш жоиз, шунингдек жорий йилда Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрда қабул қилинган “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида туманнинг турли маҳаллаларида жойлашган мавжуд йигирмага яқин мактабгача таълим ташкилотларида ана шундай кенг кўламдаги қурилиш-таъмирлаш ҳамда янги боғчаларни бунёд этиш ишлари кўзда тутилган.