Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Алимент тўламаган қарздор озодликдан махрум этилди
2023-01-09 16:32:57 132
ФИБ Қўқон туманлараро судининг 09.10.2020 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор М.А.дан ундирувчи М.З. фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун ойлик даромадининг 25 фоиз миқдорида алимент тўлаши лозим бўлсада, қарздор 12.447.430 сўм алиментни тўлашдан бўйин товлагани учун суднинг 08.02.2022 йилги қарори билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазосига тортилган.
Афсуски, қўлланилган таъсир чорасига қарамасдан алимент тўлашдан қасддан бўйин товлаб келгани сабабли М.А.га нисбатан Бюронинг Қўқон шаҳар бўлими томонидан Жиноят кодексининг 122-моддаси 1-қисми билан қўзғатилиб суриштирув ҳаракатлари олиб борилган жиноят иши бўйича 6.354.466 сўм алимент пулларини қасддан тўламаганлиги учун у жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг 09.01.2022 йилдаги ҳукми билан айбли деб топилиб, 1 (бир) йил муддатга озодликдан махрум қилиш жазоси тайинланди.
МИБ Қўқон шаҳар бўлими