Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Фарғона вилояти минтақавий вакили: мониторинг давомидаги мурожаатлар ижобий ҳал этилмоқда
2023-01-06 16:14:07 131
Бир муддат аввал Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Фарғона вилояти минтақавий вакили Алишер Камилов Ўзбекистон туманидаги Қудаш ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар “Мурувват” интернат уйида тегишли тартибда мониторинг ташрифини ўтказган эди.
Мониторинг давомида “Мурувват” уйи директори Д.Сиддиқов омбудсманнинг вилоят минтақавий вакилига мурожаат қилиб, айрим беморларнинг шахсига оид бўлган туғилганлик хақидаги гувоҳнома ва шахсини тасдиқловчи паспортлари йўқлигини маълум қилган ва уларни туғилганлик фактини белгиланишида амалий ёрдам беришни сўраган.
Мурожаат юзасидан ўтказилган ўрганиш жараёнида муассасада яшовчи 7 нафар бемор аёлларнинг айни беморлиги билан боғлиқ сабаблар боис шу кунгача шахсига оид тегишли ҳужжатлари расмийлаштирилмаганлиги ва доимий рўйхатдан ўтмаганлиги аниқланган.
Ўрганиш натижаларига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон хуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан ушбу 7 нафар бемор шахсларнинг туғилганлик фактини белгилаш хақида фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туман судига аризалар киритилди ва суд иши 2022 йил 26 декабр куни кўриб чиқилиб, шундан 6 таси тўлиқ қаноатлантирилган, 1 тасини кўриб чиқиш бошқа кунга қолдирилган.