Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ташаббусли бюджет: Оқтепадашт қишлоғида ичимлик суви қудуғи қазилмоқда
2023-01-06 10:54:57 133
Фуқароларни бюджет жараёнига жалб қилишга қаратилган “Ташаббусли бюджет” механизмнинг ишга туширилиши жойларда аҳолини қийнаб келаётган муаммоларнинг ечимини топиш ва жамоатчиликни бюджет жараёнининг иштирокчисига айлантиришда муҳим восита бўлиб хизмат қилмоқда.
Ўзбекистон тумани “Шодлик” маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Оқтепадашт қишлоғида яшовчи аҳоли вакиллари ўзаро бирдамлик ва ташаббус кўрсатиб, “Очиқ бюджет” аxборот портали орқали маҳаллада узоқ йиллардан бери мавжуд бўлган ичимлик сув муаммосини бартараф этиш учун овоз беришда иштирок этишган эди.
Эзгу ният ва уюшқоқлик билан қилинган ҳаракат ўзини оқлаб, ушбу ташаббус ҳам энг кўп овозлардан йиғди.
Айни кунларда маҳаллада лойиҳа доирасида белгиланган амалий тадбирлар бошланган.
Хусусан, пудратчи ташкилот вакиллари томонидан махсус техникалар ёрдамида белгиланган чуқурликда ичимлик суви қудуғи қазилмоқда.
Қайд этилишича, сув иншоатини ишга тушириш мақсадида янги электр таянчлари ҳам келтирилиб, ҳаво тармоқларига улаш ҳамда янги трансформатор ўрнатишга ҳозирлик кўрилмоқда.
Ичимлик суви тармоғини тортиш учун 500 метр масофада траншея қазилди. Лойиҳа доирасида янги сув минорасини ҳам ўрнатиш, натижада бу бора аҳолини кўп йилдан буён қийнаб келаётган муаммони ижобий ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.