Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 28 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Президент қарори асосида "Оқмачит" ва "Қудаш" маҳаллаларида ҳам электр таъминоти сифатини оширишга қаратилган амалий тадбирлар бажарилмоқда

×

 2023-01-05 09:58:41    138

PDF yuklash
Chop etish


Давлатимиз раҳбарининг “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 408-сонли қарорига мувофиқ, Ўзбекистон туманининг “Оқмачит” ҳамда "Қудаш" маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳам электр таъминоти сифатини ошириш юзасидан амалий тадбирлар олиб борилмоқда. 

Хусусан, “Оқмачит” маҳалласида жойлашган 903-сонли трансформатор юкини енгиллатиш мақсадида, шу кунгача 35 та янги темир-бетон таянчлари ўрнатилди. Белгиланган қурилиш ишлари айни кунларда ҳудудда давом этмоқда. Қайд этилишича, энергетиклар томонидан режа асосида маҳаллага яна 20 дан зиёд таянч устунлари ва 160 кВАли янги трансформатор ўрнатилиб, янги ҳаво тармоқларини тортиш ишлари амалга оширилади. 

Худди шунингдек, давлатимиз раҳбарининг мазкур қарори асосида “Қудаш” маҳалласида истиқомат қилувчи истеъмолчиларга электр энергиясини сифатли етказиб беришга қаратилган амалий ишлар бошланди. Шу мақсадда маҳаллага ўрнатилиши белгиланган 60 дан зиёд янги бетон таянчлардан 20 таси етказиб келинди. Айни ҳудудда ҳам лойиҳа асосида режадаги ишлар давом эттирилиб, 160 кВАли янги трансформатор ўрнатиш ҳамда янги ҳаво тармоқларини тортиш кўзда тутилган.