Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 30 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Бегобод” маҳалласида янги тиббиёт маскани барпо этиш ҳамда ҳудудда ичимлик суви таъминотини яхшилашга қаратилган тадбирлар давом этмоқда

×

 2023-01-04 11:28:21    136

PDF yuklash
Chop etish


Ташаббусли бюджет жараёни натижалари бўйича амалга оширилаётган ишлар жамиятдаги мавжуд ижтимоий муаммолар ечилишида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ўзбекистон туманида ҳам ташаббусли бюджет асосида олиб борилаётган ишлар ҳудуд ижтимоий ва иқтисодий ҳолатини янада мустаҳкамлашга хизмат қиляпти. 

"Бегобод" маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси ҳам мазкур лойиҳанинг 2022 йилги 2-мавсумида фаол иштирок этиб, илгари сурган 2 та ташаббусларининг ғолиблар қаторидан ўрин олишига эришган.

Лойиҳа доирасида айни кунларда маҳалладаги собиқ ҚВП биноси инфратузилмасини буткул яхшилаш мақсадида янги тиббиёт биноси барпо этилмоқда.

Шунингдек, яна бир ғолиб бўлган таклиф асосида маҳалла аҳлининг тоза ичимлик суви таъминотини яхшилашга қаратилган амалий тадбирлар бажарилмоқда. Қайд этилишича, бунда маҳалладаги Бахт, Боғи равон ва Нурли Файз кўчаларида 5 километр масофада тоза ичимлик суви тармоқлари тортилмоқда.