Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Халқ депутатлари Ўзбекистон тумани Кенгашининг навбатдаги сессиясида мaктaб директорлигигa номзодлaрга муносиб хулосалар берилди
2022-12-30 10:07:35 127
Кеча туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Ўзбекистон туман Кенгашининг навбатдаги олтмишинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, кун тартибидаги масалага алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этдилар.
Сессия кун тартибида туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги 10, 15, 22, 32, 43 ва 63-умумтаълим мактабларининг директори лавозимига номзодларнинг умумтаълим муассасаси кўрсаткичларини келгуси 3 йилда юқори даражага олиб чиқиш бўйича дастурлари тингланди.
Туман Кенгаши депутатлари давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6108-сонли фармонига мувофиқ мазкур мактаблар директорлигига номзодларнинг тегишли дастурлари билан яқиндан танишиб, ўтказилган муҳокамалар асосида ўзларининг муносиб хулосаларини бердилар.
Сессия якунида кун тартибидаги масала юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.