Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ОЛИШ УЧУН ОИЛАНИНГ НЕЧА ОЙЛИК ДАРОМАДИ ҲИСОБЛАНАДИ?
2022-12-27 17:32:22 131
САВОЛ: Бола пули олиш учун оиланинг неча ойлик даромади ҳисобланиши керак ?
ЖАВОБ: Вазирлар Маҳкамасининг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра, оиланинг бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача даромад болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олиш учун мурожаат қилинган ойдан олдинги ойгача бўлган охирги уч ойи учун ҳисоблаб чиқилган барча оила аъзоларининг даромади суммасини оила таркибига киритиладиган оила аъзолари сонига ва учга бўлиш орқали аниқланади.
Яъни, болалар нафақаси чиқиши учун даромад хисоблашда Сиз қайси ойда ариза берган бўлсангиз ўша ойдан олдинги уч ой, масалан ноябрда ариза берсангиз октябрь, сентябрь, август ойларидаги даромадингиз ҳисобланиши керак,
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Ўзбекистон туман бўлими