Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Ислом” маҳалласида ҳам электр таъминоти сифатини оширишга қаратилган тадбирларга киришилди
2022-12-27 14:27:53 129
Давлатимиз раҳбарининг “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 408-сонли қарори ижроси доирасида Ўзбекистон туманининг "Ислом" маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам электр таъминотини яхшилаш, келгусида истеъмолчиларга сифатли электр энергиясини етказиб беришга қаратилган тадбирлар бажарилмоқда.
Шу мақсадда маҳаллага 29 та янги таянч устунлари ўрнатилди. Қайд этилишича, айни лойиҳа асосида ҳудудга 160 кВА ли янги трансформатор ҳам ўрнатилиб, 10/0,4 кВ ли ҳаво тармоқлари тортилади.
Электр узатиш тармоқларидаги қурилиш ишлари якуни билан маҳалладаги юклама билан ишлаб келаётган мавжуд 46-трансформатор юкини енгиллатиш ҳам кўзда тутилган.