Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 28 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Обод қишлоқ” дастури доирасида қишлоқ кўчаларига асфальт ётқизилди

×

 2022-12-26 15:27:52    71

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги “Хотамтой” маҳалла фуқаролар йиғини “Обод қишлоқ” дастури асосида кўркам қиёфа касб этмоқда.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йил 23 мартдаги “2022-2026 йилларда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида айни маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам кенг кўламли қурилиш-ободонлаштириш ишлари олиб қизғин давом этмоқда.

Хусусан куни-кеча йиғин ҳудудидаги Қозиқузот қишлоғининг "Омад" ва "Наврўз" кўчалари ички йўлларининг 400 метрдан зиёд қисмига асфальт ётқизилиб, равон ва соз ҳолатга келтирилди.