Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 42 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Ёшлар дафтари” рўйхатидаги Ўзбекистон туманилик 49 нафар талабаларнинг 50 фоизгача шартнома тўлови жамғарма маблағлари ҳисобидан тўлаб берилди

×

 2022-12-24 14:21:39    123

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида “Ёшлар дафтари" рўйхатига киритилган йигит-қизлар муаммоларини ҳал этиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган амалий тадбилар манзилли давом этмоқда.

Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлимига кўра, шу мақсадда жорий ойда ҳам “дафтар”га киритилган қатор ёшларнинг мавжуд муаммоларини ижобий ҳал этишга эришилди. 

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июн кунги 312-сонли қарори асосида юртимиздаги профессионал ва олий таълим муассасаларида таълим олаётган 49 нафар талаба ёшлар тўлов-шартнома суммасининг 30 ва 50 фоизигача, жами 124 млн. 45 минг. сўмлик тўловлари ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлаб берилди. 

Шунингдек, “Ёшлар дафтари”даги 1 нафар бемор ёшнинг даволаниш харажатларига 3 миллион сўм, 5 нафар ёшларнинг “Келажак касблари” лойиҳаси доирасида ахборот технологиялари соҳасида бепул ўқиши учун эса 12 млн. 600 минг сўм, 6 нафар иқтидорли ёшларни эса илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги ўқув курсларида таҳсил олишлари учун 6 млн. 393 минг сўм малбағлар жамғармадан йўналтирилди.