Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 30 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Қушқўноқдаги 20-мактаб филиалида ҳам жорий таъмирлаш ишлари бажарилиб, ўқувчилар учун муносиб шароитлар яратилмоқда

×

 2022-12-22 15:20:06    127

PDF yuklash
Chop etish


Айни кунларда Ўзбекистон тумани Қушқўноқ маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 20-умумтаълим мактаби филиалида ҳам кенг кўламдаги таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. 

Таъкидланишича 60-йилларда қурилган ушбу бино-иншоатларда бугунги кунда маҳалланинг 80 нафар ўқувчилари 1-4 синфларда таҳсил олиб келишмоқда.

Таълим масканини таъмирлаш, янгича қиёфага келтириб, ўқувчи ва устозларга муносиб шарт-шароитлар яратиш мақсадида қатор амалий тадбирлар бажарилмоқда.

Хусусан, шу кунгача пудратчи ташкилот усталари томонидан муассаса биносининг том қисми таъмирланиб, янгидан шиферлар ўрнатилди. Мавжуд синф хоналарининг эски полларини янгилаш, бинонинг эшик ва ромларини тўлиқ замонавийсига алиштириш ишлари давом этмоқда. 

Шунингдек, таъмирлаш ишлари доирасида муассасанинг иситиш тизимларини ҳам тўлиқ янгилаш, янги кўмирхона қуриш ишлари бажарилмоқда. Мактаб ҳовлиси сатҳини таъмирлаш ва шу каби бунёдкорлик ишларига маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 110 миллион сўмдан зиёд маблағ сарфланиши кўзда тутилган.