Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 38 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Суперлигага қайтган “Турон” футбол клубининг йил якунларига бағишланган тадбири бўлиб ўтди

×

 2022-12-19 22:36:46    133

PDF yuklash
Chop etish


2023 йилги Ўзбекистон Суперлига баҳсларида иштирок этиш учун ҳал қилувчи ўтиш учрашувида ғалаба қозониб, кўплаб футбол мухлисларини хурсанд қилган “Турон” футбол жамоаси аъзоларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тумандаги “Файз” тантаналар мажмуасида ташкилланган йил якунларига бағишланган тадбирда клуб раҳбарияти, аъзолари, мураббийлар, футболчилар, “Ўзбекистон” ўйингоҳи ходимлари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари ва жамоанинг фидойи мухлислари, фан-клуб аъзолари этишди.

Тадбир аввалида сўз олган туман ҳокими ўринбосари Шерзодбек Исмоилов ва туман ички ишлар бўлими бошлиғи Бахтиёржон Нажмиддиновлар мамлакатимизда миллионлар ўйини футболни ривожлантиришга қаратилаётган эътиборга тўхталишди. Жамоа футболчиларини қўлга киритган ғалабаси билан муборакбод этди. “Турон”нинг Суперлигага қайтгани нафақат Ўзбекистон туманилик балки, кўплаб юртдошларимиз, футбол мухлисларини хурсанд қилгани таъкидланиб, клубнинг ўз олдига қўйган келгуси режаларининг ушалишида улкан омадлар тиланди.

Клуб президенти Олимхон Аҳмедов, жамоа бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ва клубнинг бошқа мутасаддилари, фан-клуб вакиллари ҳам ўз табрик сўзларида ўтиб бораётган йил натижалари ҳақида тўхталиб, мавсум давомида эришилган ютуқлар учун ўз ҳиссасини қўшган барчага миннатдорчилик изҳор қилдилар. Жамоанинг янги мавсумга ҳам пухта тайёргарлик билан киришиб, мухлислар ишончини оқлашига ишонч ва эзгу тилаклар билдирилди. 

Тантанали маросим давомида футбол клуби фидоийларига, мураббий ва футболчиларга клуб ҳамда ҳамкор ташкилотлар номидан эсдалик совғалари топширилди.