Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 206 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Расмий муносабат

×

 2022-12-10 11:24:37    69

PDF yuklash
Chop etish


Кун.уз нашрида Ўзбекистон тумани "Қайнарбулоқ" маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Янгиҳаёт маҳалласида жойлашган 45-мактаб филиали биносининг таъмирталаблигига оид мақола эълон қилинди. 

Мазкур танқидий материал юзасидан туман ҳалқ таълими бўлими қуйидагиларни маълум қилади:

420 ўринли айни мактаб филиали бино-иншоатлари 1989 йилда Республика қишлоқ хўжалиги вазирлиги пиллачилик бошқармаси таъсисчилигида қурилган.

Айни кунда мактаб филиалида 1-8 синфларда 180 нафар ўқувчилар таҳсил олишмоқда.

Ўтган 2021 йилда вилоят ҳокимлиги  ташаббуси билан маҳаллий бюджет ҳисобидан 531 миллион сўм маблағ сарфланиб, мактаб филиалида жорий таъмирлаш ишлари бажарилди. Хусусан, таълим даргоҳи ўқув биносининг 1-қават йўлак қисми, 8 та синф хоналари ҳамда мавжуд 12х24 ҳажмдаги спорт зал ва бошқа масканлари жорий таъмирдан чиқарилган.

Шунингдек, 2-сектор раҳбари, туман прокурори ташаббуси билан 2021 йилда ҳомийлик маблағлари асосида мактаб ҳовлисига 400 метр масофада ичимлик суви тармоғи тортилиб, тоза ичимлик суви чиқарилган.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябр кунги "2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-408-сонли қарорига мувофиқ 2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш бўйича лойиҳалар дастурлари доирасида мазкур мактаб филиали ўқув биноларининг қолган таъмирталаб қисмларини таъмирлаш ишлари белгиланган. 

Бу бўйича Фарғона вилоят халқ таълими бошқармасининг 2022 йил 7 ноябрь 199-сонли буйруғи ҳамда туман халқ таълими бўлимининг 2022 йил 15 ноябрь кунги 112-сонли буйруғлари ҳам ишлаб чиқилди.

Мактаб филиали ўқув биноларини таъмирлаш ишлари учун маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 2 миллиард сўм молиялаштирилиб, бу борада амалий ишлар бошланган. Хусусан вилоят ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси томонидан тегишли лойиҳа смета ҳужжатлари тайёрланмоқда.