Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 31 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бош Қомусимиз - эркин ва фаровон ҳаётимиз кафолати

×

 2022-12-07 18:16:48    128

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги Ўзбекистон туманининг барча масканларида кенг нишонланмоқда. 

Байрам муносабати билан тумандаги 23-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида тантанали маросим ўтказилди.

Унда сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, судлар раислари, туман фаоллари, ташкилот ва муассасалар, ўқувчи ёшлар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.


Тантанали маросимни туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Хайрулло Алижонов кириш сўзи билан очиб, тадбир иштирокчиларини ва туман аҳолисини байрам билан табриклади ҳамда Конституциянинг ижтимоий-сиёсий аҳамияти, фуқароларимиз ҳаёти ва фаолиятида тутган ўрни хусусида тўхталди. 

Тадбирда Фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро суди раиси Элёр Исмоилов ҳам сўз олиб, Бош Қомусимизда ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинлари кафолатлангани, фуқаролар манфаатлари муносиб ҳимоя қилинганига алоҳида тўхталди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон Давлат мадҳияси иштирокчилар томонидан ижро этилди.

Маросимнинг бадиий қисмида 23-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари ва ижодкорларнинг бадиий чиқишлари тадбир иштирокчилари эътиборига ҳавола қилинди.

Шунингдек, тадбир давомида бир гуруҳ туман ёшлари, вояга етган ўғил-қизларга ID-карта шаклидаги янги биометрик паспортларини тантанали топширилиши, уларнинг ёдида бир умрга ширин хотиралар билан қоладиган бўлди.