Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишонлари ўз эгаларига топширилди
2022-12-07 09:14:31 96
Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 8 ноябрдаги фармонига асосан, мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, илмий, маънавий салоҳиятини юксалтириш, мудофаа қудратини оширишга муносиб ҳисса қўшиб келаётган, жамиятимизда тинчлик ва барқарорликни, миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни таъминлаш, ёш авлодни соғлом ва баркамол инсонлар этиб вояга етказиш, уларни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда алоҳида фидойилик кўрсатаётган бир гуруҳ юртдошларимиз “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан мукофотланди.
Ўзбекистон туманида ҳам мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётган, халқимиз фаровонлигини таъминлаш, ёш авлодни соғлом ва баркамол этиб тарбиялашда алоҳида фидойилик кўрсатаётган бир гуруҳ юртдошларимиз ушбу эсдалик нишон билан тақдирланди.
Туман ҳокимлиги мажлислар залида ушбу эътирофга сазовор бўлган фаол тумандошларимизга кўкрак нишонлари тантанали топширилди.
Маросимда туман сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, корхона ва ташкилотлар, муассасалар масъуллари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаоллари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Тадбирда сўз олганлар иштирокчиларни бош қомусимизнинг 30 йиллиги байрами билан қутлаб, юрт тараққиёти, вилоят ва туманимиз ривожи йўлидаги келгуси ишларида уларга янада улкан зафарлар тилади.
Ўз ўрнида, тақдирланган юртдошларимиз ҳам ушбу эътироф уларга масъулият юклаши баробарида, юртимиз тараққиёти йўлида янада самарали меҳнат қилиши учун янги куч ва ғайрат улашишини таъкидлашди.