Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Хурматли истеъмолчилар!
2022-12-07 09:04:50 110
Бугунги кунда Фарғона вилоятида газ етказиб бериш мақсдида “Ҳудудгаз Фарғона” ГТФ ҳамда шаҳар ва туманлардаги газ бўлимими ходимлари томонидан кескин ишлар амалга оширилмоқда.
Ишчилар изғирин кунларда фуқароларнинг хонадонига газ етказиб бериш мақадида куну-тун фаолиятда.
Маълумот ўрнида айтиш керакки, ҳозирги вақтда имкониятлардан келиб чиқиб, мавжуд ёнилғини аҳоли хонадонларига ва ижтимоий соҳа объектларига босимли газ берилмоқда.
Фуқаролар фараввонлигини ўйлаб ҳозирги дамда Фарғона вилоятидаги йирик саноат корхоналари яъний, «Шўрсув цемент», «Турон Эко Цемент», «Турон ПФК», «Шаффофсемент саноат», «Қурулиш ашё Сифат», “Кнауф” МЧЖлари ва бошқа ишлаб-чиқариш корхоналарига вақтинча табиий газ етказиб бериш тўхтатилган.
“Ҳудудгаз Фарғона” ГТФ шуни маълум қиладки, Фарғона вилояти фуқароларида муаммолар, таклифлар ва мурожаатлар бўлса, 24 соат давомида фаолиятда бўлган 1104 рақамларига қўнғироқ қилишлари мумкин.
"Hududgaz Farg'ona" GTF Matbuot xizmati