Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
КОНСТИТУЦИЯНИ БИЛИШ БАРЧАМИЗНИНГ БУРЧИМИЗ
2022-12-03 11:40:11 161
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини ўрганиш ва билиш, аслида фақатгина инсон ўзининг ҳуқуқларини билиши ва англаши эмас. Ҳар қандай мамлакат Конституцияси фуқароларни, улар сайлаган депутатларининг ҳуқуқий онги даражасини ифодалайди. Шахснинг ёки ижтимоий гуруҳнинг ҳуқуқий онгида умуман ҳуқуқ тўғрисидаги тасаввурлари, қонунийлик, одил судлов, адолат сингари ҳодисалар жой олган. Шу билан бирга ҳуқуқий онг ва ҳуқуқ ўртасида муайян тафоввутлар ҳам мавжуд.
Улар ўртасидаги муносабатларнинг мураккаблиги шунда ҳам кўринадики, бизга маълум бўлган адабиётларнинг кўпчилигида, қатор мақола ва рисолаларда ҳуқуқий онг жамиятда қабул қилинаётган ҳуқуқий меъёрларнинг инъикоси сифатида талқин этилади. Улар шахснинг ҳуқуқий онги жамиятдаги ҳуқуқий меъёрлар, қонунларнинг таъсири остида шакилланиши лозим.
Шу боис ҳар бир шахс мамлакат Коституциясини тўла англаган ҳолда, қонунлар ва ҳуқуқий меъёрларда, аввало мамлакат Конституциясида шахс ва жамиятнинг ҳуқуқий онги қанчалик тўла акс этирилганлигини билса Конституцион Қонунларимиз шунчалик ҳаётий ва самарали бўлади.
Масаланинг иккинчи жиҳати ҳам бор. Конституция ва Қонунлар демократик жамиятда ва демократияга интилаётган мамлакатларда алоҳида шахс томонидан қабул қилинмайди. Бундай жамиятларда фуқаролар мавжуд Қонунлар, ҳуқуқий меъёрлар ва уларнинг амал қилишини ўрганиб, уларга фаол муносабат билдирганларидагина жамият мустахкам ва кучли бўлади.
Энди Ватан тўғрисида илмий, илмий оммобоп ва бадий адабиётларда ёзилаётган фикрларга назар ташласак, улар Ватанни киндик қони тўкилган жой, юртнинг гузал табиати, боғу роғлари, пахтазолари, ўтмиши, қахрамонлари тимсолида ифодаланишига гувоҳ бўламиз. Бу тарифларнинг барчаси тўғри. Уларнинг бирортасига эътироз билдириб бўлмайди. Бироқ, бу тоифалар ватанпарварликнинг барча қирраларини ўзида тўла акс эттирмайди. Биз эътиборни қаратмоқчи бўлган жиҳат Ватан манфаатларини ҳимоя қилишдир.
Дарҳақиқат, Конституция Ватан ҳаётининг пойдевори бўлса, Қонунлар унинг устунларидир. Бундан келиб чиқадиган хулоса шуки, Конституцияга хилоф ишлар, Қонунларнинг ҳар қандай бузилиши Ватанга қарши қилинган хуруждир. Конституцияни, Қонунларни ҳимоя қилиш эса, Ватанни ҳимоя қилишдир. Конституция ва Қонунларни ҳимоя қилиш учун эса, аввало уларни мукаммал билиш керак. Ўзи билмаган ва тушунмаган нарсани қандай ҳимоя қилиш мумкин. Шунинг учун ҳам, ҳозирги кунда ватанпарварликнинг муҳим шартларидан бири унинг Конституцияси ва Қонунларини синчиклаб ўрганиш ва тўла англаб етишлдир.
Юқорида келтирилган мулоҳаза ва мисоллардан Ватан ва ватанпарварлик туйғуси Конституция ва Қонунларни билишга, юксак ҳуқуқий онгга асослангандагина мустаҳкам бўлади, деган хулоса чиқариш мумкин. Ўзини ватанпарвар ҳисоблайдиган фуқаро Қонунларни, Коституцияни билмаса, уларга амал қилмаса, том маънодаги ватанпарвар бўла олмайди. Конституция ва Қонунларни билмайдиган фуқаро ўзи билмаган ҳолда уларни бузиши, демак Ватанга қарши ҳатти-ҳаракатлар содир этиши эҳтимоли кўпроқдир. Демак, оғизда у ватанпарвар бўлса ҳам, аслида ўз Ватанига қарши ишлар қилади. Бундай фуқарони эса ҳақиқий ватанпарвар деб эмас, Ватанининг мухолифи дейиш ҳақиқатга яқинроқдир.
Ватан остонадан бошланади деган нақл бор. Унга қўшимча қилиб, Ватаннинг остонаси унинг Конституцияси, ватанпарварлик эса Конституцияни, Қонунларни билишдан бошланади, дейиш мумкин.
Ўтмишда Ватанни ҳимоя қилиш учун жасурликнинг ўзи кифоя қилган бўлса, ҳозирги кунда у етарли эмас. Энди ватанпарвар бўлиш учун Конституция ва Қонунларни билиш, уларга амал қилиш, мазмун ва моҳиятини чуқур англаш ва ҳимоя қилиш ҳамда билимдонлик керак бўлади.
М.Ўтанов
Ўзбекистон тумани адлия бўлими Юридик хизмат кўрсатиш маркази бошюристконсульти