Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда эмас
2022-12-03 11:33:01 140
Халқимизга хос инсонийлик ва бағрикенглик 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Ўзбекистон тумани бўйлаб уюштирилаётган хайрли тадбирларда ҳам ўз аксини топмоқда.
Сана муносабати билан тумандаги қишлоқ ва маҳаллаларда яшовчи ногиронлиги бўлган, жисмоний имконияти чекланган шахсларга ғамхўрликлар кўрсатилмоқда.
Вилоят ҳокимининг ўринбосари-оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Комилахон Кавлонова ҳамда туман ҳокими ўринбосари-оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Зулфияхон Саримсақова бошчилигидаги масъуллар туманда истиқомат қилувчи бир гуруҳ ана шундай имконияти чекланган юртдошларимиз хонадонларида бўлиб, уларнинг ҳолидан хабар олдилар.
Байрам қутловлари билан биргаликда, қўмита томонидан катталар ва болалар учун мўлжалланган ногиронлик аравачалари, эшитиш мосламаси ва қўлтиқ таёқ каби реабилитация қилишнинг техник воситалари тумандошларга етказилиб, уларнинг кўнгиллари шод этилди.
Бу каби хайрли тадбирлар туман масканлари бўйлаб давом этмоқда.