Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Қулибек маҳалласида ҳам манзилли дастур асосида 1 километр, маҳалла аҳлининг ташаббуси билан яна 350 метр ички йўллар асфальтланмоқда
2022-11-30 10:47:07 127
Ўзбекистон туманида ички йўллар ҳолатини яхшилаш, уларни жорий таъмирлаш ва асфальтлаш ишлари босқичма-босқич давом эттирилмоқда.
Ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш орқали аҳолига қулайлик яратиш мақсадида тумандаги “Қулибек” маҳалла фуқаролар йиғинида манзилли дастури асосида 1 минг метр, маҳалла аҳлининг ташаббуси билан эса яна 350 метр ички йўллар асфальтланмоқда.
Айни кунларда туман йўлсозлари томонидан маҳалладаги Амир Темур ҳамда Завқий номли кўчаларидаги ички йўллар равон ва соз ҳолатга келтирилмоқда.
Манзилли дастур асосида ўз кўчаларининг 1 минг метр қисмини асфальтлаштирилиши натижасида ҳудуднинг ана шундай кўркам тус олаётганидан қувонган маҳалла аҳли ҳам хайрли ташаббус кўрсатди. Дастурдан ташқари, ўзаро ҳомийлик асосида яна 350 метр ички йўллар асфальтланди.