Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 79 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Коррупцияга қўл урганларнинг жинояти ошкор бўлди

×

 2022-11-25 18:12:01    137

PDF yuklash
Chop etish


Юртимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасида муҳим ташкилий- ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилмоқда, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга, жамиятда коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантиришга йўналтирилган тизимли чора-тадбирлар белгиланиб келмоқда. Кейинги йилларда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасида муҳим ташкилий- ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилди, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга, жамиятда коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантиришга йўналтирилган тизимли чора-тадбирлар белгиланмоқда. Шунга қарамасдан ушбу иллатдан қутилмаган ва иллат ботқоғига ботаётган кимсалар ҳамон учрамоқда, нафс деган офатнинг қурбонига айланаётганлар ҳамон орамизда учраб келмоқда.

Хусусан, фуқаро Ж.Т. алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, фуқаро У.М.га махсус ўқув курсларида ўқимасдан,  имтихонларда қатнашмасдан “В,С” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини Қўқон 1-ТРИБда ишловчи танишлари орқали олиб беришини айтиб, уни ишончига кириб, пора беришга далолат қилиб, 2022 йил 19 апрель куни соат 13:00 ларда 2.200.000 сўм пулларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ушланган.

Ушбу холат юзасидан жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман суди томонидан 6 октябрь куни жиноят иши кўрилиб, суд мажлисида судланувчи Ж.Т.нинг кўрсатувлари тингланиб, жиноят иши ҳужжатлари ўрганилиб, унинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг тегишли моддалари малакаланиб, гарчанд Ж.Т. суд мажлисида айбига тўлиқ иқрор ва пушаймон бўлсада унга нисбатан тегишли жазо тайинланиб, қонун устуворлиги таъминланди.

Шу каби яна бир мисол, М.Ю. 2020 йил 31 декабрь кунидан 2022 йил 6 май кунига қадар мажбурий ижро бюроси давлат ижрочиси лавозимида ишлаб келиб, мансабдор шахс бўлгани ҳолда, мансаб мавқеини суиистеъмол қилиб, била туриб, бошқа мақсадларни кўзлаб, бўлимнинг ижро ишидаги мавжуд маълумотларни яъни фуқаролик судининг 20.04.2020 йилдаги қарздор “ППП” АЖдан ундирувчи К.Ю. фойдасига 27.299.605 сўм иш ҳақи ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатидаги суд буйруғини ижрога қаратиш юзасидан К.Ю.нинг номидан ёзилган ариза, суд буйруғи, ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарор, депозит ҳисоб рақамдан пул маблағларини банкка юбориш билдиргиси, ижро ишини тамомлаш қарорларини сохталаштириб, 23.04.2021 йилда “МИБ-Портал” дастурига “WEB” канали орқали сохталаштирилган ижро ҳужжатларини киритиб, 23.04.2021 йилда Бюронинг депозит ҳисоб рақамида сақланаётган “ППП” АЖнинг маблағларидан 27.299.605 сўмни таниши А.Ў.нинг номига очилган банк пластик картасига ўтказилишига эришиб, ихтиёрида бўлган ўзганинг шунча миқдордаги маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган. Шунингдек, М.Ю. такроран ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, бўлимнинг ижро ишидаги мавжуд маълумотларни яъни, суднинг 20.04.2020 йилдаги, қарздор “ППП” АЖдан ундирувчи С.Э. фойдасига 17.275.212 сўм иш ҳақи ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатидаги суд буйруғини ижрога қаратиш юзасидан С.Э.нинг номидан ёзилган ариза, суд буйруғи, ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарор, депозит ҳисоб рақамдан пул маблағларини банкка юбориш билдиргиси, ижро ишини тамомлаш қарорларини сохталаштириб, 23.04.2021 йилда “МИБ-Портал” дастурига “WEB” канали орқали сохталаштирилган ижро ҳужжатларини киритиб, 23.04.2021 йилда Бюронинг депозит ҳисоб рақамида сақланаётган “ППП” АЖнинг маблағларидан 17.275.212 сўмни таниши А.Ў.нинг номига очилган банк пластик картасига ўтказилишига эришиб, ихтиёрида бўлган ўзганинг шунча миқдордаги маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Ушбу холат юзасидан жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман суди томонидан жиноят иши кўрилиб, суд мажлисида судланувчи М.Ю.нинг кўрсатувлари тингланиб, жиноят иши ҳужжатлари ўрганилиб, унинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг тегишли моддалари малакаланиб, судланувчи суд мажлисида айбига тўлиқ иқрор ва пушаймон бўлсада унга нисбатан тегишли жазо тайинланиб, қонун устуворлиги таъминланди.

Суднинг қора курсида ўтириб, элу-юрт, ҳамкасблар ва оила аъзолари орасида юзи ерга қараган ушбу шахслар афсуски қилмишини кеч англаб етди.

Тўғри, ҳаётда турли ҳолатлар ва ҳаракатларга дуч келамиз. Баъзида кўз ўнгимизда қонунлар бузилади, инсон ҳуқуқи, қадр-қиммати поймол этилади. Бундай вазиятларда чорасизликдан одамнинг боши гангиб қолади. Лекин, унутмайлик, халқимизда “Касални даволагандан кўра унинг олдини олган афзалдир” деган нақл мавжуд. Жамиятимиздаги ҳар қандай жараёнга лоқайд муносабатда бўлмаслик барчамизнинг устувор бурчимиздир. Коррупциянинг ҳар қандай кўринишларига қарши курашишни биз, энг аввало, ўзимиздан бошлашимиз даркор. Бунинг учун эса шахснинг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданияти етарли даражада шаклланган   бўлмоғи мақсадга мувофиқдир.

Ш.Мирзакиров

Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман судининг раиси