Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Даҳанақақир маҳалласида истеъмолчилар янги тармоққа уланмоқда
2022-11-22 11:10:49 136
Ўзбекистон тумани электр таъминоти корхонаси томонидан паст кучланишли электр тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш дастурига асосан жойларда электр тармоқларини таъмирлаш ва реконструкция қилиш ишлари давом эттирилмоқда.
Хусусан айни кунларда энергетиклар томонидан туманнинг Даҳанақақир маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги электр тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш ишлари бажарилмоқда.
Бу борада маҳалладаги 64-сонли мавжуд 160 кВАли трансформатор юкини енгиллатиш мақсадида қўшимча яна 160 кВАли янги трансформатор ўрнатилган эди. Эндиликда мазкур трансформатор пунктидаги янги қуриб битказилган электр узатиш тармоғига 1,5 км. узунликдаги замонавий СИП кабеллари тортилиб, истеъмолчиларни янги тармоққа улаш ишлари амалга оширилмоқда.